Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молдовада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласи кўрилмоқда

Молдовада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласи кўрилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахборот берди.

2022 йил 7-8 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 428 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 69 нафар аёл, 48 нафар вояга етгаман шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди.

28 февралдан 8 мартга қадар 21 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 787 нафар ватандошимиз қайтарилди.

8 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Молдова Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг