Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

MJ Developers шаҳар ичидаги шаҳарга медиа саёҳат уюштирди

MJ Developers шаҳар ичидаги шаҳарга медиа саёҳат уюштирди

Шиддат билан илгарилаб бораётган замонанинг зайли кенг ва очиқ дунёқараш билан бир қаторда, қулай шарт-шароит ва инфратузилмани ҳам бирдек талаб этади.

Куни кеча ОАВ вакиллари ва блогерлар учун MJ Developers компанияси ўзининг қурилиши режалаштираётган лойиҳалари билан таништирув тақдимотини ўтказди. Тақдимот сиз билган «powerpoint»да эмас, реал — ўзимизни кўзимиз билан кўриш учун айнан қурилиш бўлаётган комплексда бўлди. Лойиҳанинг хорижий инвесторлари учрашувда қатнашиб берилган саволларга жавоб берилди.

Бу компания Ўзбекистон бозорига 100 миллион доллар киритиши бўйича 2018 йил 28 сентябрда Ўзбекистон-Ҳиндистон ўртасидаги музокаралар доирасида келишувга эришилган.

Эътиборни тортган компания лойиҳалари:

  • Наманганда водийдаги илк смарт сити қурилади;
  • 1-бўлиб Тошкентдан ташқари худудда 5 юлдузли мехмонхона,
  • 1-рақамли Тошкент шаҳри ичидаги шаҳар — Minerva City. Бу лойиҳанинг 60 фоизи ям-яшил экзотикадан иборат бўлиши;
  • Minerva City 1-бўлиб гольф майдони билан қурилаётган city эканлиги.

Ҳозир бутун дунёда яшиллик, экзотикага эътибор қаратмоқда, биздаги қурувчи компаниялар эса... деб хафа бўларди одам. Бу лойиҳа айнан шу жиҳатга асосий эътибор бераётгани таҳсинга сазовор.

Даставвал, инвесторлар билан учрашувда компания вакиллари керакли маълумотларни беришди. Сўнгра объектлар кўздан кечирилди. Club house ва Golf майдонида лойиҳалар макетлари билан танишилди.

Сўнгра, Роҳатдаги обод қилинаётган ўша машҳур чўмилиш ҳавзаси ўрнига қурилаётган Lake City га борилди. Лойиҳа бўйича Аква парк, савдо маркази, халқаро мактаб, меҳмонхона ва турар жой бинолари қурилар экан. Очиғи лойиҳаларни кўриб, тезроқ қурилса-ю пойтахт янада кўркамлашса деб қолади одам.

Ҳозирда компания Бухоро шаҳрида 5 юлдузли меҳмонхона, Наманганда 18 гектарли ақлли шаҳар — «Namangan square», Сергелида ҳамма шароитига эга (таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари, 2 км.лик ажойиб кўприк, голф майдони ва бошқалар) «Minerva City», юқорида айтилганидек кўл бўйида (Роҳат тараф) «Lake city» каби лойиҳаларни қуриш ишлари билан банд.

Компания Ўзбекистондаги лойиҳасининг 60 фоизи яшиллик билан қопланган, 100 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестиция киритаётган, қўрқмай катта ҳудудларга лойиҳа бунёд этаётган биринчи компания ҳисобланади. Ҳали битса, ўз кўзингиз билан ҳам кўрасиз, насиб.

Айтганча, компания яқинда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг Ўзбекистонда «шаҳарда шаҳар» концепциясини амалга ошириш бўйича етакчиси — йил брендлари қаторида тан олинди.

Бундай лойиҳалар ва бунёд этилажак шаҳарларимиз борлиги қувонарли ҳол, зеро биз бунга лойиқмиз.

Нафосат Тожибоева

Қисқа рақам: 1145

Сайт: minervacity.uz

Facebook: @minervacityuz

Instagram: @minervacityuz

Telegram: @themjdevelopers

Bot: @mjdevelopers_bot

Реклама

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг