Minerva City хонадон эгалари Дубай сари йўл олишга тайёр
Биз сизга шарқ мегаполиси ҳаёти ритмидан илҳомланган мажмуадаги турмуш ҳақида тасаввурни тақдим этмоқчимиз. Айнан шу сабабли харидорларимиз учун серқуёш Дубайда дам олишни ташкиллаштирдик.
Сермазмун таътил кунларингиз аквапарклар, дайвинг, жаҳон брендлари дўконларидаги шопинг, дунё таомлари ресторанларида мароқли ўтади. Парвозларни соғинганларга Minerva City харидорларига ажойиб тўпламни тақдим этди. Пандемия туфайли барчамиз саёҳат ва янги таассуротлардан айрилган эдик, лекин энди жомадонларни тайёрлаб, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ хурсанд бўляпмиз.
Minerva City қолдирилган парвозларнинг ўрнини тўлдириш ва дам олиш учун ажойиб имкониятни тақдим этади. Хонадон соҳиби бўлиб, серқуёш Дубайга ёрқин таассуротлар ортидан учиб кетишга тайёр бўлган харидорларимиз сони биз кутгандан ҳам кўп бўлди. Бундай имкониятни акция доирасида хонадон харид қилганларнинг ҳаммасига тақдим қилдик.
Форс кўрфази соҳилидаги серқуёш шаҳарда кунларини унутилмас тарзда ўтказиш учун барча таёргарликлар қилинган. Араб амирлигини забт этиш учун кетишига ҳам кам фурсат қолди. Хурсандчилик билан айтишимиз мумкинки, сотув офиси ходимлари харид кутилганидан ҳам яхши бўлганлигини такидлашмоқда.
Харидорларимизнинг таассуротлари ва фикрларини сиз билан бўлишмоқчимиз.
Ярматова Д:
– Minerva Cityдан иккинчи маротаба уй ҳарид қилдик. Бизга лойиҳа жуда ёқади, ҳар доим сотув бўлимига келганимизда бизни табассум билан кутиб олишади. Харидорларга эътибор жуда ҳам катта. Яқинда Дубай учун акция эълон қилишганини эшитиб, иккинчи уйни ҳам ҳарид қилиш истаги пайдо бўлди. Ҳозирда Дубайга кетиш учун ҳозирлик кўряпмиз. Компания ходимларига раҳмат.
Алматова Д:
– Қизим жуда кўп хорижий мамлакатларда бўлади. Яқинда Сергели атрофида ҳовли қидириб юрганимизда Minerva City томон келиб қолдик ва атрофи реклама баннерлари билан ўралган қурилишга кўзимиз тушди. Жуда катта майдонни қамраб олган лойиҳа бизни ўзига жалб қилди. Сотув бўлимига кирдик ва барча лойиҳалар билан танишиб чиқдик. Энг мақул бўлгани бу – Minerva City хонадонлари бўлди. Лойиҳанинг ўзига хослиги, шаҳар ичида шаҳарни қамраб олгани жуда-жуда эътиборли. Биз хонадон харид қилганимизда Дубай акцияси бўлаётганлиги ҳақида сотув бўлими ходими маълум қилди ҳамда бундан жуда қувондик.
Ярашова Азиза:
– Шаҳар баннерларида Minerva Cityни кўп кўргансиз. Реклама роликларида намойиш қилинган бу шаҳар ичидаги лойиҳа эътиборимизни тортиб, сотув офисига келдик. Бу ерда жуда илиқ кутиб олишиб, яхши тушунтириб беришди. Барча лойиҳалар билан танишдик. Хонадон харид қилганларга Дубайга бориш учун йўлланма ҳам берилаётган экан, яна 6 юлдузлик меҳонхоналарга, бу жуда ажойиб, шундай эмасми? Биз ўйлаб ҳам ўтирмасдан хонадон харид қилдик ва оиламиз билан дам олишга кетамиз. Бундай имкониятни тақдим этган компания ходимларидан миннатдормиз.
– Қашқадарёдан келдим. Уй олиш мақсадим бор эди. Фақат шаҳар марказидан уй қидириб юрган эдим, негадир шовқиндек кўринди, табиатли жой бормикин деб қидира бошладим. Янги Ҳаёт туманида қурилаётган шаҳар ичидаги шаҳар лойиҳаси, яъни Minerva City ҳақида айтиб қолишди. Яқинда дўстларим айнан ўша ердан уй олишган экан. Яшил зонали ҳудудларининг кўплиги, голф майдонларининг бўлиши эътиборимни тортди ва лойиҳа билан танишиб чиқдим. Унинг ичида ҳамма шароитлари бор экан. Бу келажакда жуда ёрқин лойиҳа бўлишига ҳеч шубҳам йўқ, бўлди, сотиб оламан дедим. "Дубайга кетишингиз учун чипта" деб тақдим қилишганида, албатта, хурсанд бўлдик. Бу халқаро инвестицион компаниянинг мижозларга қилаётган ажойиб туҳфаси деб ўйлайман.
Жуманиёзов Э:
– Менга лойиҳаларнинг ёққан тарафи улар бутунлай шаҳар форматини эслатмайди. Яшиллик (табиат, сув) билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилинган. Тасаввур қилинг, ишдан чарчаб келдингиз, уйга келиш йўлида ажойиб фавворалар, яшил дарахтлар, ҳаттоки катта кўл бўлади. Уйга киргунча чарчоғингиз чиқади ва эрталаб оилангиз бағридан кулиб чиқасиз ва яна яхши кайфиятда қайтасиз. Ўзбекистондаги лойиҳасининг 60 фоизи яшиллик билан қопланган, 100 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестиция киритаётган, қўрқмай катта ҳудудларга лойиҳа бунёд этаётган биринчи компания сиз бўлсангиз керак. Ҳали битса, ўз кўзимиз билан ҳам кўрамиз, насиб. Оилам билан бирга чет эл сафарлига чиқишдан бахтиёрман ва Дубай сафари бизга унутилмас таассурот беришига ишонаман.
Эслатиб ўтамиз, Minerva Cityдан хонадон сотиб олганлар, Дубайдаги 6 юлдузли меҳмонхонада дам олиш йўлланмасини қўлга киритишди.
Ушбу меҳмонхона ҳақидаги қизиқарли фактларни бўлишмоқчимиз.
Atlantis The Palm Dubai — бу Пальма Жумейра сунъий оролидан жой олган, 2008 йилда очилган биринчи курорт меҳмонхона.
Меҳмонхона оролда энг каттаси ҳисобланади.
Меҳмонхонадаги иккита сув ости люксларига Посейдон ва Нептун афсоналари номи берилган. Уларнинг ҳар биридан дунёдаги энг катта аквариумлардан бирига қарайдиган панорамали деразалар мавжуд.
Қолганлари ҳақида гапиришга ҳожат йўқ — хонадон эгалари бевосита буларнинг шоҳиди бўлиши мумкин!
Акциямизда қатнаша олмаган бўлсангиз, хафа бўлманг. Ҳали сиз ва бизни ёрқин ҳамкорликлар кутмоқда.
Реклама
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter