Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими: «Тендерлар қатъий назоратга олинади»

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими: «Тендерлар қатъий назоратга олинади»

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев оммавий ахборот воситалари воситалари ходимлари билан учрашиб, туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳисобот берди, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Ҳоким, жумладан, «Xabar.uz» мухбирининг саволига жавобан ҳокимлик миқёсида ўтказиладиган тендерларнинг шаффофлигини ҳам назоратга олинишини таъкидлади.

«Инвестиция дастурига тушган объектларни назорат қиладиган штабимиз бор. Бу йилдан бошлаб биздан пудратли компаниялар бўйича таклифларимизни сўрашяпти. Ўзимиз билган, ишонган тадбиркорларга объектларни ишониб топширишиш борасида.

Илгари ҳақиқатан ҳам тендерда ҳаттоки ручкаси бўлмаган қурилиш фирмаларига арзонроқ нарх айтгани учун бериб юбораверишган. Энди, масалан, бир миллиард сўмлик объект бўлса, унинг ҳисобида камида 300 миллион айланма маблағи бўлиши талаб этилади. Ажратилган маблағнинг ҳар бир сўми, ишнинг сифати, муддати қатъий назоратга олинади. Таниш-билиш ёки бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилмайди», — деди Ш.Иргашев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкатбек Иргашев шу йилнинг 18 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Учтепа тумани ҳокими бўлган, 2005−2013-йилларда эса Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг