Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзачўлга поезд қатнови йўлга қўйилди

Мирзачўлга поезд қатнови йўлга қўйилди

Фото: «nuz.uz»

Жиззах–Мирзачўл–Жиззах йўналишида шаҳарлараро поезди қатнови йўлга қўйилди. Масофанинг умумий узунлиги 80 километрдан иборат бўлиб, поезд Жиззах вокзали ва Иржар станцияси оралиғида ҳаракатланади.

Ҳаракат вақти 2 соату 10 дақиқани ташкил этади. Поезд вилоятнинг Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини ўзаро боғлаб, ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли учун кўплаб қулайликларни тақдим этади, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ телеграм канали.

Қатнов жадвали ушбу йўналишда истиқомат қилувчи аҳолининг талаб ва истакларини ўрганиб чиқиб тузилган. Поезд йўналиш бўйича кунига бир маротаба қатъий жадвал асосида амалга оширилади. Яъни, соат 6:00да Мирзачўлдан йўлга чиқиб, соат 8:10да Жиззах вокзалига кириб келади. Кечки соат 19:00да ортга қайтиб, 21:10да Иржар станциясига кириб боради.

Замонавий транспорт бир вақтнинг ўзида 200 нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Чипта нархи 3 500 сўм. Бу йўналишлараро қатнаётган автомобилларга нисбатан 3 баробар арзон демакдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг