Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Миллий таомлар»дан ўғирланган гўшт арзимаган пулга сотиб юборилди

«Миллий таомлар»дан ўғирланган гўшт арзимаган пулга сотиб юборилди

Фото: Xabar.uz

Андижон шаҳрида 2023 йил 8 июнь кунига ўтар кечаси номаълум Чўлпоншох кўчасида жойлашган «Миллий таомлар» ошхонасига ўғирликка тушади.

Қайд этилишича, ўғрилар 39 ёшли У.Ш.га тегишли бўлган бу ошхонадан нархи 11,6 млн. сўмлик 134 кг мол гўштини, 240 минг сўмлик 8 кг товуқ сон гўшти (окорочка)ни, 682 минг сўмлик 22 кг. бутун товуқ гўшти(грил)ни, 150 минг сўмлик мол жигарини, 360 минг сўмлик 40 дона сихларга ўтказилган шашлик гўштларини, 240 минг сўмлик барбекю аппаратини, жами бўлиб 13 млн. сўмдан ортиқ гўшт маҳсулотларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида мазкур жиноятни 33 ёшли А.Н. ва 35 ёшли Н.Ж.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб содир қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Н. ва Н.Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари (ўғирлик) билан иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида гумонланувчилардан ўғирланган гўшт маҳсулотларини нима қилганликларини сўралганда улар ушбу гўшт маҳсулотларини бошқа шахсларга 500 минг сўм эвазига сотиб юборишганини баён этишган.

Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг