Миллиардер Фаттоҳ Шодиев Сирдарёга 40 миллиард сўм ажратди
Шу йил 9 апрель куни миллиардер Фаттоҳ Шодиев томонидан ташкил этилган «Шодиев халқаро фонди» делегацияси Гулистон шаҳрига ташриф буюрди. Делегация аъзоларини Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қабул қилди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи Online».
Учрашувда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Фаттоҳ Шодиев Сирдарё вилояти аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилаш, воҳада кенг кўламда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари учун жамғарма томонидан 40 миллиард сўм маблағ ажратишга қарор қилганлиги билдирилди.
Мазкур учрашувдан кўп ўтмай, яъни бугун мазкур маблағнинг қарийб 30 миллиард сўми вилоятдаги махсус ҳисоб рақамга келиб тушган.
Ушбу ҳомийлик сармояси «Обод қишлоқ» дастури доирасида чекка қишлоқларни ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, автомобиль йўлларини, оқава сув тизимларини мукаммал таъмирлашишларига йўналтирилади.
Шунингдек, маблағнинг бир қисми Президентимиз ташаббуси билан Ховос туманида барпо этилаётган «Xovos city» қурилиш мажмуасига сарфланиши ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун, миллиардер Фаттоҳ Шодиев илк иш фаолиятини Сирдарё вилоятида бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter