Милк касаллигининг кутилмаган хавфи маълум бўлди — саратон
Хелсинки университетининг олимлари пародонтит саратонга сабаб бўлишини аниқлашди. Мазкур тадқиқотлар «International Journal of Cancer» эълон қилинди.
Мутахассислар ўн йил давомида 68 ёшдан катта бўлган инсонлар орасида тадқиқот ўтказишди. Уларнинг барчаси турли оғиз касалликларига учраган эди. Натижада олимлар кузатувда бўлганларнинг 14,45 фоизида ва милк касаллигига чалинган 11,36 фоиз одамларда саратон касаллиги мавжудлигини аниқладилар.
Шунингдек, олимларнинг таъкидлашича, милк касаллиги (пародонтит) тиш атрофидаги тўқималарга ҳам таъсир қилади. Тегишли даво амалга оширилмаса, кейинчалик бу эътиборсизлик тишнинг тушишига сабаб бўлади. Бироқ, мазкур касалликнинг энг хавфли томони саратонни келтириб чиқаришидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter