Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядаги мигрантлар диққатига: бугундан патент расмийлаштириш зарур

Россиядаги мигрантлар диққатига: бугундан патент расмийлаштириш зарур

Россиядаги меҳнат мигрантлари бугундан патент расмийлаштириши зарур, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Россия президентининг жорий йил 18 апрелдаги фармонига мувофиқ, мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, шу жумладан патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилган эди.

2020 йил 15 июндаги фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, бугундан, яъни 16 июндан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, шу жумладан патент расмийлаштириш зарур бўлади.

Шунингдек, фармон билан: 

- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш, вақтинча ёки доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатда туриш муддатлари 2020 йилнинг 15 сентяригача тугаши кўзда тутилган бўлса, ушбу муддатларни тугатмаслик;

- Россия Федерациясидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатдан ихтиёрий чиқиб кетиш, депортация қилиш муддатларини 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар узайтириш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Меҳнат вазири келтирган статистикага кўра, пандемия сабаб 550 мингдан ошиқ ўзбекистонлик Россияга кета олмаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг