МИБнинг 24 нафар ходимига жиноий иш қўзғатилди
2021 йилда МИБнинг 24 нафар ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ташкилотнинг ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов АОКА томонидан ўтказилган брифингда маълум қилди.
Ўтказилган хизмат текширувларига кўра, қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган 69 нафар ходим интизомий жазо тариқасида Бюро органларидан бўшатилган.
Шунингдек, қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 24 нафар ходимга жиноят иши қўзғатилган, шундан 18 таси шахсий хавфсизлик тармоқ ходимларининг ташаббуслари асосида фош этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter