Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ Тошкентдаги «Автосаноат» МЧЖга катта миқдордаги қарздорликни ундириб берди

МИБ Тошкентдаги «Автосаноат» МЧЖга катта миқдордаги қарздорликни ундириб берди

Фото: Мажбурий ижро бюроси

«Автосаноат агротехсервис» МЧЖ томонидан 2018 йил 10 январь куни «Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖдан 296 014 606,14 сўм миқдорида ва «Зарбдор элеватори» АЖдан 108 320 692 сўм миқдорида корхона фойдасига дебитор ҳақдорликни ундириш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг тегишли қарорлари қабул қилинган эди

Лекин суд қарорлари ижрога қаратилган бўлса-да, қарздорлар 7 ойдан буён маблағ тўлаб бермаётгани сабабли мазкур МЧЖ Мажбурий ижро бюросига ариза билан мурожаат қилган.

2018 йил 20 февраль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Зарбдор тумани бўлими томонидан «Зарбдор элеватори» АЖдаги 108 320 692 сўмлик ҳақдорлик ундириб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг