Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

МИБ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Бекзод Шоимович Менглиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунгача ушбу лавозимда Суръат Жабборов фаолият юритганди.

Б.Менглиев 1985 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда Суд ижрочилари Тошкент вилояти Тошкент туман бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган. 2015 йилда Суд департаменти Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг бўлим бош инспектори лавозимида ўз ишини давом эттирган.

Мазкур тайинловга қадар, Б.Менглиев Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Суръат Шуҳратович Жабборов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунгача ушбу лавозимда Меҳрож Насруллаев фаолият юритганди.

С.Жабборов 1976 йил Жиззах вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2002 йилда Самарқанд вилояти Сиёб туман прокуратураси иш ўрганувчиси вазифасидан бошлаган.

Сўнгра, Самарқанд вилояти, Тошкент шаҳар ва Жиззах вилояти прокуратура органларида турли лавозимларда иш олиб борган.

2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттирган.

Мазкур тайинловга қадар, С.Жабборов Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг