Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

МИБ Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Халмуратов Азамат Пайзилович Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Халмуратов 1980 йил Термиз туманида туғилган. У иш фаолиятини 1997 йилда Сурхондарё вилоят прокуратураси нозири бўлиб бошлаган ва вилоят прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган.

Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими суриштирувчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттириб, 2018-2019 йилларда Бюронинг Термиз шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда 2020-2021 йилларда Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Мазкур тайинловга қадар, А.Халмуратов Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бошқарманинг собиқ бошлиғи Ж.Жуманиёзов ҳозирда МИБ Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг