Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноятчиликка қарши курашиш ўн кунлиги тадбирлари ўтказилди

Жиноятчиликка қарши курашиш ўн кунлиги тадбирлари ўтказилди

«Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш» ўн кунлиги тадбирлари Олмалиқ шаҳридаги И.Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети Олмалиқ филиали, 23та умумтаълим мактаблари ва 43та МФЙни қамраб олди ва унда 800дан ортиқ киши иштирок этди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Оила» ИАТМ Тошкент вилояти бошқармаси маълум қилди.

«Оила» ИАТМ Тошкент вилояти бошқармаси томонидан эълон қилинган ўн кунликда ёшлар «Гиёҳвандлик аср вабоси», «Ёшлик  бебошлик эмас» ва «Биз жиноятчиликка қаршимиз!» деган ғоялар билан чиқишди.

Баркамол авлод ёшлар уйида ташкил этилган «Менинг фаровон оилам» мавзуидаги расмлар кўрик-танловида гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, оилавий зўравонлик ва уни оилага салбий таъсири ранг-баранг расмларда акс этгани ўқувчиларнинг бу иллатларга қарши эканлигини кўрсатди.

20-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этган устоз-педагоглар, ота-оналар ва маҳалла аҳли «Вояга етмаган ёшларда ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий-психологик сабаблари» мавзуидаги тақдимот орқали фарзандлар тарбиясига масъулият билан жиддий ёндошишлари, лоқайдликка берилмаслик борасидаги тушунчага эга бўлдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг