Никоҳланувчилар тиббий кўрикдан ўтиши шартми ёки...
Никоҳланувчилар тиббий кўрикдан ўтиши шартми? Ёки пул бўлса бўлди дейишларига сабаб нима?
Бу борада олиб борилаётган ижтимоий тадқиқотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» ИАТМ «Оилани демографик ривожлантириш» бўлими томонидан Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари мутахассислари учун тренинг ўтказилди.
Дарҳақиқат, бўлғуси келин-куёвлар ўртасида ўзларини соғлом деб билиши, хизматларнинг бепул эканлигини билмаслиги, турнақатор навбат кутиб вақт йўқотиш, тиббиёт муассасасини ҳудуддан олисдалиги, шифокорларнинг малакасига ишончсизлик ёки касбига масъулияти йўқ, деган фикрда бўлиб ёки ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиганлар ҳам йўқ эмас.
Албатта, янги турмуш қураётган оила соғлом бўлиши зарур ва улар учун тиббий кўрик шарт ҳисобланади. Баъзи сабаб ва баҳоналар билан ундан ўтмаганларнинг иккисидан бирини соғлигида муаммолар чиққанида ёки фарзандлари носоғлом туғилганида афсусланадилар, аммо унда кеч бўлади.
Тренинг давомида асосий эътибор масаланинг шу томонига қаратилиб, хусусан, ёшлар ўртасида «Никоҳ олдидан тиббий кўрикдан ўтиш масалаларини ўрганиш» борасидаги ижтимоий тадқиқот орқали соҳада юзага келаётган муаммо ва камчиликлар, таклиф ва мулоҳазаларни ўрганилди.
Аслида сўровнома икки томон интервьер ва респондент ўртасида олиб бориладиган тарғибот усули эканлиги, уни холисона, тўғри ва қисқа фурсатда ўтказиш ҳам, тўлдириб аниқ фикрларни бериш ҳам маҳорат талаб этиладиган жараёнлиги сабабли амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.
Мазкур мавзу доирасида давра суҳбати ҳам ташкил этилиб, унда вилоят Скрининг маркази, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Нурафшон шаҳар имом-хатиби ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter