Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Менга газниқоб беринг! Дунёдаги энг ёқимсиз ҳидлар (ТОП-5)

Менга газниқоб беринг! Дунёдаги энг ёқимсиз ҳидлар (ТОП-5)

Фото: «Xage.ru»

«ScienceAlert» илмий портали, олимларнинг тадқиқотлари таҳлили асосида, дунёдаги энг ёқимсиз ҳидлар «бешлиги»ни тузди.

Биринчи ўрин — водород сульфид. Астрономларнинг аниқлашларича, нафақат палағда тухум, балки Уран сайёраси ҳам шундай бадбўй хусусиятга эга.

Иккинчи ўрин — дуриан тропик меваси. Мутахассислар бу мева таркибида 44 хил фаол ҳид таратувчи бирикма мавжудлигини аниқлашган, шунинг учун ҳам бу мева чириган тухумдан тортиб карамелнинг хушбўй ҳидигача ўзида жамлаган.

Учинчи ўрин — «Арнольд раффлезияси» номли паразит-гул. Бир пайтнинг ўзида чириш ва балиқ ҳидини ўзидан чиқарувчи бу гул Индонезиянинг Суматра ва Калимантан оролларида ўсади. Ҳиди эса ҳашаротларни жалб қилади.

Тўртинчи ўрин — «Вьё Булонь» деб номланувчи француз юмшоқ пишлоғи. Бу пишлоқ Франциянинг Булонь-сюр-Мер шаҳрида пастеризацияланмаган, яъни иссиқ ҳароратда ишлов берилмаган сигир сутидан тайёрланади. Унинг бадбўйлиги «электрон бурун» ёрдамида аниқланди.

Бешинчи ўрин — кичик чумолихўр. Олимларнинг фикрича, америкаликлар жуда чўчийдиган скунснинг ҳиди чумолихўрникига солиштирилганда «француз атири» бўлиб қолади. Сассиқ ҳид митти чумолихўрга йиртқичлар орасида жон сақлашда ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг