Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мен бу оила ҳаётини кино қилдираман» – Шавкат Мирзиёев

«Мен бу оила ҳаётини кино қилдираман» – Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказмоқда.

– 80 йиллик тарихи бор вилоятнинг маркази йўқ эди. Ўзим келиб яхши ниятлар билан Нурафшон деб ном қўйганман. 5 йил ичида Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун 70 триллион маблағ ажратилади. Раҳбарлари тўғри ишласа, ривожлантирса, барча муаммоларига ечим топса бўлади. Суви, ери, табиий бойликлари, кўпмиллатли забардаст халқи бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Пискентдаги кўпмиллатли оилани намуна қилиб кўрсатди.

– Пискент туманининг «Оқтепа» маҳалласида истиқомат қиладиган Жонсаидовлар оиласи ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Тожик ота, қозоқ онанинг етти нафар келини – ўзбек, қозоқ, рус, уйғур, грузин, чечен миллатларига мансуб бўлиб, улар аҳил ҳаёт кечирмоқда. Мана сизга бағрикенглик намунаси, мана сизга тотувликнинг ёрқин ифодаси! Мен ушбу оиланинг ҳаётини, тажрибасини, бағрикенглигини тарғиб қилиб, кино қилдираман! – деди президентликка номзод.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг