Яна бир соҳа вакиллари «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига иш ҳақларини ўтказиб берди
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети жамоаси коронавирус тарқалишининг олдини олиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.
Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу фондга ДХХ, ИИВ, Прокуратура ва бошқа тизимлардаги ходимлар ҳам иш ҳақларини ўтказгандилар. Шунингдек, россиялик миллиадер Алишер Усмонов ҳам 20 миллион доллар маблағ ўтказгани маълум бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter