Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МДҲ давлатларида яшовчи ўзбекистонликларга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олиш имконияти яратилди

МДҲ давлатларида яшовчи ўзбекистонликларга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олиш имконияти яратилди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 1 мартдан бошлаб МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишлари мумкин. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Фуқаролар хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш ва қабулга ёзилиш (биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни топшириш мақсадида) учун consulate.mfa.uz веб-портали орқали электрон ариза тўлдиришлари мумкин.

Шунингдек, вазирлик томонидан чет эл мамлакатларида паспорт расмийлаштириш тизимини босқичма-босқич тадбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда ва унинг натижалари тўғрисида ватандошлар ўз вақтида хабардор қилинади.

Бундан ташқари, 1 мартдан бошлаб ушбу веб-порталда консуллик рўйхатига олиш интерактив тизими жорий этилган бўлиб, буни фуқаролар масофадан туриб Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига шахсан келмасдан амалга ошириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг