Ўтган етти ойда «Махсустранс»нинг тушуми 46 миллиард сўмни ташкил этмоқда
2019 йилнинг ўтган етти ойи давомида Тошкент шаҳридаги альтернатив бошқарув компаниялари томонидан хизмат кўрсатилаётган Шайҳонтоҳур, Олмазор, Бектемир, Яшнобод туманидаги бир нечта маҳаллалар туман ҳокимларининг тегишли қарорлари билан туман «Махсустранс» ДУК ИЧБнинг автотранспорт филиалларига қайтадан бириктирилди.
Бунинг натижасида «Махсустранс» корхонасига мазкур туманларда яшовчи жами 51372 нафар аҳоли қўшилган.
Қайд этиш жоизки, ҳудудларда санитар ҳолатни яхшилаш, бошқарув компанияларининг мавзелардан маиший чиқиндиларни ўз вақтида сифатли олиб чиқилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги баъзи маҳаллалардан маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати альтернатив бошқарув компанияларига бириктирилган.
Жорий йилнинг илк етти ойи якунларига кўра, «Махсустранс» томонидан 721 минг метр куб қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш амалга оширилган бўлиб, уларни олиб чиқиш учун 415 дона чиқинди йиғиш автомашиналари сафарбар қилинди.
Амалга оширилган ишлар натижасида ўтган етти ойда «Махсустранс» корхонасининг тушуми қарийб 46 миллиард сўмни ташкил қилди.
Маълумотларга кўра, «Махсустранс» томонидан бир кеча-кундузда маҳалла ва корхоналардан 1800 тонна чиқинди олиб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter