Ўзбекистон банклари ўтган йилни қанча фойда билан якунлагани айтилди
Марказий банк 2022 йил якуни бўйича Банкларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида мамлакат банкларининг ўтган йилни қанча фойда билан якунлаганини маълум қилди.
Қайд этилишча, 2022 йил якуни бўйича тижорат банкларида соф фойда 10 трлн сўмни ташкил этган.
Бунда, банклар томонидан 2022 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида 95 трлн сўм миқдорида даромадлар олиниб, 85 трлн сўмлик харажатлар амалга оширилган. Натижада, капитал рентабеллиги кўрсаткичи 13,3 фоиз, активлар рентабеллиги эса 2,5 фоиз даражасида шаклланган.
Шунингдек, банк операцион фаолияти самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткичлардан бири бўлган Операцион самарадорлик (CIR) кўрсаткичининг халқаро амалиётда мақбул даражаси 50 фоиз атрофида қабул қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич банк тизимида 33 фоизни ташкил этган. Бунда, тизимнинг операцион харажатлари 15 трлн сўмни ҳамда операцион даромадлари (соф фоизли ва фоизсиз даромадлар) 46 трлн сўмни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter