Маст фуқаролар билан алоҳида ишланади
2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясида маст ҳуқуқбузарлар билан ишлаш бўйича профилактик чоралар ҳам белгиланмоқда.
Хусусан, стратегияда қуйидагилар назарда тутилган:
- жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг маст ҳолатда содир этилганини, шунингдек, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик чеклови ўрнатилган шахсни ушбу чекловга риоя этмаганини аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқиш;
- алкоголли ичимликка ружу қўйган, гиёҳванд, захарванд, тажовузкор руҳий касал шахсларни мажбурий даволаш бўйича намунавий дастур ишлаб чиқиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter