Март ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз каналида март ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши хусусида маълумот берди.
Яқинлашиб келаётган март ойида календарь бўйича дам олинадиган 2 та байрам кунлари бор. Бири – Халқаро хотин-қизлар куни, иккинчиси – Наврўз байрами.
Жорий йилда 8 март куни ходимлар учун ҳеч қандай афзаллик бермайди, сабаби у якшанба кунига тўғри келади. Дунёнинг аксарият давлатларида агар байрам куни якшанба (дам олиш) кунига тўғри келиб қолса, унда кейинги кун, яъни душанба - дам олиш куни деб эълон қилинади. Аммо ҳозирча бизда бундай тартиб йўқ.
Наврўз байрамига келсак, ушбу байрам ҳам шанба кунга тўғри келган. Яъни шундоқ ҳам ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимларга шанба дам олиш куни бўлар эди. Аммо Президент Фармонига биноан, 23 март – душанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни бўлади.
Шундай қилиб Наврўз байрами арафасида ўзбекистонлик 3 кун кетма-кет дам олишади:
21 март – шанба (Наврўз байрами);
22 март – якшанба (дам олиш куни);
23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter