Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонлик ҳунарманд: «Гиламларимизнинг бир квадрат метри 50 минг долларгача сотилади...»

Марғилонлик ҳунарманд: «Гиламларимизнинг бир квадрат метри 50 минг долларгача сотилади...»

Иброҳимжон Султонов.

Фото:«Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Марғилондаги Ҳунармандлар марказига ҳам борганди. 

Бу ерда уста Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида Ҳунармандлар маркази қурилиб, фойдаланишга топширилган. 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 

Иброҳимжон Султонов сайтимиз журналисти билан ҳам қисқа суҳбат ўтказди ва фаолияти хусусида гапириб ўтди. 

«Ҳунармандчилик жуда машаққатли соҳа. Масалан бир килограмм ипакдан бир йил давомида ҳам гилам тўқиш мумкин. Аҳолини иш билан таъминлаш ҳам қулай. 

Кредит олиб, тўқимачилик дастгоҳларини ўз қўлимиз билан ясаганмиз. Чунки бизга керак дастгоҳларни ясайдиган завод Ўзбекистонда йўқ. 1997 йилдан бери ўзимиз, 2005 йил Хитой ва Туркия билан ҳамкорлик асосида дастгоҳлар тайёрладик. Ўзимиз ҳам 5-10 йилдан бери станок ясаяпмиз. 

2005 йилгача ипак қуртини ҳам боқардик. Ундан сўнг, тайёр ипакни сотиб олиб маҳсулот тайёрлашга ўтдик»

Иброҳимжон Султонов ўзи сенатор бўлишига қарамай, ҳунармандчиликда суяги қотган. Маҳсулотларнинг асосий қисми экспорт (Туркия)га йўналтирилган. 

Бир ойда 50 минг долларгача даромад қилинади. 

«Энг тез битадиган маҳсулотимиз икки ойда тайёр бўлади. Лекин етти йилгача ҳам битта буюртмани битириш мумкин. Шундаям икки-учта тўқувчи ишлайди. 

Гиламларни квадрат метр ўлчамида баҳолаймиз. Арзон гиламларимиз бир кв.м нархи 2 минг доллар. Қиммат ва нозик маҳсулотларимиз ҳам бор, уларнинг бир кв.метри 50 минг долларгача сотилмоқда» -, дея таъкидлади Иброҳимжон Султонов. 

Фото:«Xabar.uz»

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг