Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилондаги ҳодисалардан сўнг болалар уйларида камералар ўрнатилади

Марғилондаги ҳодисалардан сўнг болалар уйларида камералар ўрнатилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун давра суҳбати ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Учрашувда Марғилондаги меҳрибонлик уйида ва Оққўрғондаги мактаб-интернетда содир бўлган воқеалардан сўнг болалар уйлари ва мактаб-интернатларда назорат кучайтирилгани ва видеокузатув камералари ўрнатилгани маълум қилинди. Айни дамда бошқа болалар муассасаларини текшириш ишлари ҳам бошланган.

«Бу, албатта, жуда ёмон ҳолат. Умид қиламанки, бундай ҳолат бошқа такрорланмайди. Прокуратура бу икки ишни алоҳида назоратга олган. Бундан ташқари, Республикадаги барча болалар уйлари ва интернатларда назорат кучайтирилди. Расмий текширишлар бошланди, дея олмайман, аммо юқори ташкилотлар бундай муассасаларга эътиборни кучайтиришди»,- дея изоҳ берди Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова.

Ташкилот вакилининг таъкидлашича, текширувлар натижасида бу каби ҳолатлар аниқланмаган.

Марғилон ва Оққўрғондаги болалар уйлари бўйича тергов иши давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг