Марғилонда давлат хизматлари маркази ишга тушди (фото)

Марғилон шаҳар Давлат хизматлари маркази ҳам қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги бинода бир вақтнинг ўзида 50 нафар, бир кунда 1000 га яқин мурожаатчиларга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Марказ биносида барчага қулайликлар яратиш мақсадида секторларга бўлинган.

Бу ерда кутубхона, болалар майдончаси, мини бар, инвесторлар хонаси, электрон навбат, банкомат, инфокиоск, инфоленд ва бир қатор бошқа қулайликлар мужассам этилган.
Марғилон шаҳар Давлат хизматлари маркази янги биноси «Ferghana International Investment Forum-2019» ҳалқаро форуми доирасида фойдаланишга топширилган бўлиб, шу куннинг ўзида бу ерга 30 дан ортиқ хорижий инвесторлар ташриф буюрди. ДХМда ташкил этилган қулайликлар барчага манзур келиб инвесторлар томонидан юқори баҳоланди.

Марғилон шаҳар Давлат хизматлари марказининг очилиши юқорида айтиб ўтилган ДХМлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишларнинг бир намунаси холос. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни олдидан мамалакатимизнинг барча бурчакларида яна 20 та ана шундай қулай шарт-шароитларга эга бинолар топширилиши режалажтирилган, уларнинг 3 таси — Фарғона вилоятида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter