Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наврўз марафони, Каттақўрғон фожиаси шоирлар нигоҳида, «АГМК»нинг кашанда ҳужумчиси, Трампдан Эронга Наврўз совғаси, боқибеғам пандалар ва бошқа хабарлар

Наврўз марафони, Каттақўрғон фожиаси шоирлар нигоҳида, «АГМК»нинг кашанда ҳужумчиси, Трампдан Эронга Наврўз совғаси, боқибеғам пандалар ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 20 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тунис Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни Тунис Республикаси Президенти Муҳаммад ал-Божий Қоид ас-Сибсийни Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.

Президент матбуот котиби Тошкентда ўтадиган халқаро конференция ҳақида маълумот берди

Тошкент конференциясига дунё оммавий ахборот воситалари ҳам катта эътибор қаратмоқда. Мамлакатимизда аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари «ВВС», «DPA» «Deutsche Welle», «Times», «The New York Times», «NHK», «Жэньминь жибао» каби нуфузли хорижий ОАВлар конференцияни ёритиш истагини билдирган.

Жамият

Наврўз учун Самарқандга яна қўшимча авиарейс

Байрам кунларини қулай ва мазмунли ўтказишда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Самарқандга яна қўшимча рейсни йўлга қўйди.

Тошкентдан Рибачьега илк поезд йўлга қўйилди

Дастлабки поезд 9 та вагондан иборат бўлиб, таркибдан люкс, купе, плацкарт ва ресторан вагонлари жой олган. Рибачьега йўл олган илк поезд 300 нафар йўловчига мўлжалланган.

21 март куни Тошкентнинг қайси ҳудудларида байрам сайиллари ташкил этилади? Рўйхат билан танишинг!

Тошкент шаҳрининг 21 та ҳудудидаги марказий майдонларда «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан сайиллар ташкил этилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларнинг рўйхатини тақдим этилди. Тадбирлар 21 март куни соат 10:00 да бошланиб 18:00 га қадар давом этади.

Хайрулла Ҳамидов ва Нодир Жонузоқ Каттақўрғон фожиасига муносабат билдиришди

Миллат эртаси, юрт тақдирига дахлдор ушбу масала ижод аҳлини ҳам таъсирлантирди. «Ёшлик» журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ ҳамда «Маданият ва маърифат» телеканали муҳаррири Хайрулла Ҳамидов ўзбекистонлик шоирлар орасида биринчилардан бўлиб мазкур мавзуда юракларга оғриқ солувчи сатрларни қоралашди. 

«Беруний» метросида юз берган ҳодиса ушбу йил ҳисобидан биринчиси эмас

«Одатда бир йилда икки-уч марта бундай ҳолатлар бўлиб туради»

Фуқаролик бахти…

Инсон учун мукофот нима ўзи? Агар кимдир менга шу саволни берса, ҳеч иккиланмай шундай жавоб берардим: «Мен учун Ўзбекистон паспортини бир бор бағримга босиш, мен Ўзбекистон фуқаросиман деган сўзни баралла айтиш бахт».

Ҳодиса

Бўстонлиқда йўқолган фуқаро жароҳат билан топилди (фото)

Жорий йилнинг 18 март куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақами»га Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Учбов қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро тоғли ҳудудда йўқолиб қолгани тўғрисидаги мурожаат келиб тушди.

Кегейлида спорт мураббийи калтаклаган 26 ёшли йигит шифохонада жон берди

Натижада Р.Ибраймов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. М.Асанов қўлга олинган.

Спорт

«Дарвозага зарба бериш ўрнига чекиб турибди» — «АГМК» бош мураббийи ўз ҳужумчисини кескин танқид қилди

У ҳужумчи, ахир. Унда жарима майдончасига нима учун келди?! Ҳатто сиз ҳам биласиз ҳужумчи рақиб жарима майдончасига нима учун келишини. У эса билмайди. У 33 ёш, неча йилдан бери ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлари «Спорт» телеканалида намойиш этилади

Футболчиларимиз Туркияда бир кун машғулот ўтказишади ва кейин Марокашга йўл олишади.

Наврўз марафони. Эксклюзив видео ва фоторепортаж

2018 м.га югуриш бўйича велосипедни қизлар қўлга киритишган бўлса, 3 км.га югуриш бўйича ўғил болаларнинг қўли баланд келди ва велосипед билан тақдирланишди. 21 км.га югуриш бўйича 5 нафар ўғил ва 5 нафар қиз бола ғолиб бўлишди.

Технология

«Facebook» асосчиси бир кунда 6 миллиард доллардан айрилди

«Facebook» асосчиси Марк Цукерберг 19 март куни 6 миллиард доллар зарар кўрди. Бунга ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг маълумотлари тарқалиб кетганлиги ҳақида янгилик сабаб бўлди.

3D-принтер ёрдамида 24 соат ичида уй қуриш бошланди (видео)

Бир кун ичида тўлақонли меҳмонхона, ошхона ва бошқа қулайликларига эга уйни қуришнинг иложи борми? Бир қарашда буни амалга ошириб бўлмайди, бироқ замонавий технологиялар бир жойда қотиб тургани йўқ ва улар бизнинг ҳаётимизни яхшилашга хизмат қилмоқда.

Дунё

Олмаота суди фотографнинг ҳукуматга даъвосини қисман қаноатлантирди

Хабарда қайд этилишича, судья Аида Абилмажинова «муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун» ҳокимиятга фотограф Сарсенбек Қизайбекулига 680700 тенге — 300 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) — тўлаш мажбуриятини юклади.

Эрдўғон Ироқда ҳам ҳарбий операция ўтказилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Африн шаҳрининг озод қилинишини «Зайтун новдаси» операциясининг асосий босқичи деб атади. Унинг айтишича, турк ҳарбийлари Афринни қўлга киритгач ҳам ўз ҳаракатларини тўхтатмайдилар.

Ҳиндистонда смартфон портлаши сабаб бир қиз вафот этди

Маълум бўлишича, портлаш натижасида қизнинг кўкрак, қўл ва оёқлари кучли ёнган. Тез орада фожеа юз берган жойга етиб борган шифокорлар унинг ўлими ҳақида хабар беришган.

Наврўз табригида Трамп Эронни кескин танқид қилди

Президент баёнотида, жумладан, Наврўз тарихи «минг йиллар давомида ўз маданияти ва инсонларининг мустаҳкам иродаси туфайли катта қийинчиликларни енгиб ўтган мағрур халқи» бўлган мамлакат — Эрон билан узвий боғлиқлиги таъкидланади.

Тавсия қиламиз

«Америка орзуси»: нима учун АҚШ элчихонаси деярли ҳеч кимга виза бермайди? (видео)

Қизиқ жиҳат: суҳбатга кирилганда консуллик йиғими (160 АҚШ доллари) ундирилади. Аммо натижадан қатъи назар бу йиғим қайтарилмайди. Шунга қарамай элчихона кассаси олдидаги навбатлар узайгандан узайиб бормоқда...

Журналист ожиз қолганда…

Мавжуд муаммоларни қўрқмай ёзаётган журналистларга ҳавасим келади. Нимага мана шу еттита сўздан иборат гапни ёзаяпман?

Пандаларга сўнгги гап: сизлар яшашга лаёқатли эмассиз

Ҳаёт қонуни шундай – яшашга лаёқатсиз турлар йўқолиб кетади. Яшовчан, курашувчан, қандайдир ҳимоя воситаси ёки услубига эга, бошқа турлардан тезкорлиги, кўзларининг ўткирлиги, ҳид сезиш қобилиятининг юқорилиги, доимо сергак ва ҳаракатда эканлиги ҳамда бошқа хусусиятлари билан ду шафқатсиз оламда яшаб келаётган мавжудодлар жуда кўп.

Ўқитувчиларни муҳофазаловчи қонун керак!

Кўпчилик ўқитувчининг ўзини айблаяпти, қўйдек ҳайдаса кетаверадими, бормайман, кўча тозаламайман десин деяпти. Лекин, назаримда, бу жаҳл устида айтилган гап, конструктив таклиф эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг