Маҳаллий рейсларга чипталар нархи эълон қилинди
«Uzbekistan Airways» АЖ республикамиз бўйлаб қатновларни тиклашни бошлади ва чипталар нархлари маълум қилинди.
Қайд этилишичпа, энг оммабоп йўналишлар – Тошкентдан Урганчга ва Тошкентдан Нукусга амалга оширилаган парвозлар ҳисобланади. Ҳозирги кунда Тошкентдан Урганчга ҳамда Тошкентдан Нукусга авиачипта нархи 417 000 сўмдан бошланади. Юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича қатновлар ҳар куни бажарилади. Истиқболда Тошкент-Урганч- Тошкент йўналиши бўйича ҳам қатновлар сонини кўпайтириш режалаштириланган.
Авиакомпания Тошкентдан Термиз, Бухоро, Самарқандга мунтазам қатновларни амалга оширади ва 14 майдан бошлаб эса Тошкентдан Навоийга авиақатновлар тикланади. Ушбу йўналишлардаги авиачипталар нархи:
- Тошкент-Термиз – 341 000 сўмдан. Қатновлар ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
- Тошкент-Бухоро – 215 000 сўмдан. Қатновлар ҳафтанинг чоршанба, шанба ва якшанба кунлари бажарилади.
- Тошкент-Навоий – 215 000 сўмдан. Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
- Тошкент - Самарқанд – 114 000 сўмдан, авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, авиакомпания қатновлар жадвалига Самарқанддан республикамизнинг бошқа вилоятларига ҳам мақбул нархларда қатновлар киритилади.
Фарғона вилоятидан Тошкент-Фарғона, Тошкент-Наманган йўналишларига мунтазам қатновлар амалга оширилади. Баъзи сабабларга кўра бундан бир неча йил олдин тўхтатиб қўйилган Тошкент-Aндижон йўналишидаги ҳаво қатнови қайта тикланди. Фарғона водийси шаҳарларига авиачипта нархи ҳар бир шаҳар учун бир хил – Тошкентдан Фарғона, Наманган ва Aндижонга авиачипта нархи – 127 000 сўмдан.
Aвиакомпания томонидан Термизни Фарғона билан боғловчи янги қатнов йўлга қўйилди. Мазкур йўналиш жадвали ҳар иккала шаҳар йўловчилари учун ҳам максимал даражада қулай тузилган – Термиздан Фарғонага қатнов душанба кунлари, Фарғонадан Термизга эса пайшанба кунлари амалга оширилади.
Самарқанд шаҳрида иккинчи хаб ташкил этилган. Бугунги кунда Самарқанддан мунтазам равишда Тошкент қатновидан ташқари, учта шаҳар – Фарғона, Наманган ва Урганчга ҳам маҳаллий авиақатновлар амалга оширилмоқда. Aвиачипталар нархи мақбул ва ҳар уччала йўналишда ҳам бир хил – 190 000 сўмдан бошланади. Бу ўз навбатида аҳоли мобил даражаси ортиши ва юртимизда ички туризмни ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Авиақатновлар қуйидаги кунларда амалга оширилади:
- Самарқанддан Наманганга – чоршанба ва шанба кунлари.
- Самарқанддан Фарғонага – душанба, сешанба, жума ва якшанба кунлари.
- Самарқанддан Урганчга – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари.
Бундан ташқари, Фарғона водийси ва Урганч шаҳарлари ўртасида Самарқанд аэропорти орқали юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай транзит қатновлар мавжуд. Шу билан бирга, Самарқандга бориш ва қайтиш парвозлари республика шаҳарларидан Истанбулга амалга оширилувчи қатновлар билан қулай тарзда боғлангандир. Истиқболда Россия Федерацияси шаҳарлари билан мунтазам авиақатновлар тиклангандан сўнг, Москва ва Санкт-Петербургга ҳам қулай қатновлар йўлга қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter