Кун давомида уйқусираб юриш оғир касаллик белгиси бўлиши мумкин
Кун давомида уйқусираб юриш оғир касалликнинг белгиси — обструктив уйқу апнеси синдроми бўлиши мумкин. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди София Черкасова маълум қилди.
«Уйқу апнеси одамнинг ухлашига имкон бермайди, шунинг учун уйқучанлик ҳолати кўп кузатилади. Одам ухлаётган пайтда вақти-вақти билан нафас олишни тўхтатади. Натижада ҳар бир тўхташ миянинг микро-уйғониши билан якунланади», — дея тушунтиради Черкасова.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, бундай микро уйғонишлар тунги уйқу вақтида юзлаб марта содир бўлиши мумкин. Оқибатда одам тўлақонли уйқудан маҳрум бўлади, микро уйғонишлар вақтида тана ва онг тикланади.
Агар шундай ҳолатга дуч келган одам даволанмаса, уйқу апнеси ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Бу касаллик юрак хуружи ва инсульт хавфини беш баравар оширади. Шунингдек автомобил бошқарувида ухлаб қолиш туфайли бахтсиз ҳодисалар кўпайишига ҳам сабаб бўлади. Уйқу апнеси юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келиб, ўлим хавфини оширади.
Шифокорларнинг таъкидлашича, кўп ухлаш ҳам ҳаёт учун хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, депрессив ҳолатлар, витаминлар ва микроэлементларнинг етишмаслиги, гормонлар ишлаб чиқарилишининг камайиши билан кечадиган қалқонсимон без касалликлари фаоллашади.
Уйқусизликнинг аниқ сабабини билиш учун шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter