Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари «ўз эгалари»га етиб бормади

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари «ўз эгалари»га етиб бормади

Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро А.га 15 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнида бўлган 41 дона «Тропикамид», 22 дона «Регапен», 18 дона «Селофен» ва 17 дона «Зардекс» номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,  фуқаро Н.Қ. фуқаро Б.га 4 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнида бўлган 111 дона «Зардекс», 27 дона «Регапен», 11 дона «Селофен» ва 8 дона «Тропикамид» номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг