Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Косон тумани ҳокими қамалгани бўйича хабарлар тарқалди

Косон тумани ҳокими қамалгани бўйича хабарлар тарқалди

Қашқадарёда яна туман ҳокимининг қамоққа олингани хабар берилди.

Аммо Косон тумани ҳокимлиги туман ҳокими Асрол Бойқараевнинг қамоққа олинганини бўйича маълумотни рад этган. 

«Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Косон тумани ҳокими даволаниш учун таътилга чиққани ва айни пайтда туман ҳокими биринчи ўринбосари туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариб тургани ҳақида хабар бергандик. Аммо бу ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қиламиз.

Тез орада туман ҳокими соғлигини тиклаб, яна ўз лавозимига қайтади», дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳрининг амалдаги ва собиқ ҳокимлари, шунингдек Қарши тумани собиқ ҳокими Мақсуда Мустафаева ҳам қамалгани бўйича хабарлар тасдиқланмаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг