Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус юқтириш ҳолатлари ошди. Уларнинг аксарияти аҳоли орасида қайд этилган

Коронавирус юқтириш ҳолатлари ошди. Уларнинг аксарияти аҳоли орасида қайд этилган

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 (+41) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этишича, янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истамбул шаҳридан ҳамда 17 нафари Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.

Айни пайтда юртимизда 2685 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) бутунлай соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 738 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг