Коронавирус сабабли Ўзбекистонда Наврўз сайли бекор қилинди
![Коронавирус сабабли Ўзбекистонда Наврўз сайли бекор қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/2/6/720_460_95_2632523191.jpg)
Коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинади. Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ўтказилаётган брифингда айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, оммавий маросимлар: улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилиниши ҳам бош вазир томонидан эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter