Психология: «Коронавирус даврида ўз ўзини англаш»
«Хabar.uz» карантин даврида сайт кузатувчилари учун фойдали ва қизиқарли мақолалар бериб боришни давом эттиради. Мазкур мақоламиз орқали сиз, америкалик ёзувчи ва психолог Даниэл Метюснинг ўз ўзини англаш борасидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин.
Айрим вақтлар, бирор бир даврага кирганингизда асабийлашиб, ўзингизни хотиржам тута олмаётгандек туйиладими? Юрагингиз тез уради, гоҳида терлайсиз ва гарчи бундай бўлмаса ҳам барча кўзлар сизда эканлигини ҳис қиласиз. Бундай ҳолларда сиз ўзингизни онгли равишда сезмаслигингиз мумкин.
Ушбу мақола ўз ўзини англаш борасида маслаҳатлар беради.
Ўз ўзини англаш нима?
Мерриям-Вебстер луғатига биноан, ўз ўзини англаш тушунчаси – «ўзига тегишли бўлган ва ундан келиб чиқадиган ҳаракатлар ёки ҳолатларни англаш» деб таърифланади. Бу унчалик ёмон таъриф эмас, тўғрими?
Аммо, яна бир таъриф бор. Бу сиз бошдан кечираётган нарсалар ҳақида кўпроқ гапирадиган нарса, яъни бошқаларни кузата туриб ўзингизни ноқулай ҳис қилишдир. Ўйлашимча, ҳаддан ташқари ўз ўзини англаш билан шуғулланадиган ҳар биримиз учун иккинчи таъриф тўғрироқ.
Ўз ўзини англашнинг турли хил усуллари мавжуд. Масалан, сизни яхши биладиган одамлар – оила аъзоларингиз ёки энг яқин дўстларингиз атрофида ўзингизни яхшироқ ҳис қилишингиз мумкин. Қолаверса, ишда, ҳамкасбларингиз даврасида ўзингизни ҳис қила оласиз. Ёки жамоат олдида ва бегоналар томонидан қуршалганингизда ҳам бир муддат ўзингизни онгли ҳис қиласиз. Лекин, кўп ҳолларда сиз уйда ёлғиз қолганингизда ўзингизни англамаслигингиз турган гап.
Ишончни ривожлантириш
Ўзингизни англаш талвасасида бўлганингизда, буни қандай қилиб тўхтатиш мумкинлиги хаёлдан кўтарилади. Шунинг учун муаммони ҳал қилишга олдиндан тайёрганлик кўриш жуда муҳимдир. Ўзингизни яхшироқ ҳис қилиш ва бошқалар сизни қандай кўраётганлиги ҳақида ўйламаслик борасида бир неча мисолларни кўриб чиқамиз:
Ўзингизга савол беринг: «Хўш, нима қилибди?»
Онгингиздаги салбий фикрларни йўқ қилишнинг энг оддий усули – бу уни бартараф қилишга бўлган шунчаки хоҳишингиздир.
Шундай қилиб, кейинги сафар хонага кирганингизда юзингиз қизариб кетаётганлигини сезсангиз, ўзингизга савол беринг: «(шундай бўлса) Хўш, нима қилибди?»
Сизнинг ташқи кўринишингиз ёки ҳаракатларингиз одамларга ёқмаса, чиндан бу муҳимми? Бу шунчалик даражада ёмонми?
Кўпинча ушбу саволларга жўяли жавоб топа олмайсиз. Кейин бу каби фикрларга камроқ аҳамият беришни бошлашингиз мумкин. Ўз ўзини англаш билан сиз ўзингизга нисбатан салбий қарашларингиз мавжудлигини тан оласиз ва бора-бора уларга қўшилмаслигингизни тушунасиз.
Ўзингизга нисбатан ҳалол бўлинг
Ўз ўзини англаш, бу ҳаракат қилиш ва ҳис қилишнинг бир усули эканлигини англатади. Ростини айтганда, бошқалар ҳам ҳаётни тушунмоқда. Бунда тадбир, йиғилиш ёки жамоат жойига ташриф буюришнинг афзаллиги йўқ. Муҳими ҳис-туйғуларингиз ва фикрларингизга ҳалол бўлишингиз лозим. Яъни, кимнидир айтаётган гапи сизни хафа қилса, мулойим бўлиш учун кулиш керак эмас. Ёки кўпчиликка мослашиш учун кулишиб ўтиришга мажбурлик тўғри қарор деб бўлмайди. Бунинг ўрнига, вазминлик билан нима учун рози эмаслигингизни билдириб, ўзингизга мос даврага ўтиб кетишингиз мумкин. Агар асабий бўлсангиз, бўшашган ва тасодифий кўринишга уриниб ҳаддан ташқари куч сарфламанг. Ундан кўра, «Мен озгина асабийман» дея, ўзингизга мос одамлар гуруҳига қўшилинг.
Худди шунингдек, агар ўзгалар сиздан нимадир қилишингизни исташаётганини тушунмасангиз аниқ савол беринг. Бу ишда, уйда, ҳаттоки сиз яхши танимаган одамлар билан ҳам рўй бериши мумкин. Ҳеч ким ўзингиз хоҳламаган ишингизни қилишга мажбурламаслиги керак. Бундан ташқари, агар сиз сўралган нарсани бажаришга тайёр бўлсангиз ҳам батафсилроқ тушунтиришни талаб қилишнинг ёмон жойи йўқ. Бундан улар сиз атрофидаги оддий одам эмаслигингизни тушунишади.
Нега ишда қийналаётганингизни таҳлил қилинг
Ишда ўз ўзини англаш сизнинг кундалик мажбуриятларингизни, ҳамкасблар билан муносабатларингизни, умуман мартабангизни белгилайди. Агар сиз бирон бир можарога дуч келсангизу, уни гапиришга жуда асабий бўлсангиз ўзингизни назорат қилиш ўрнига оқибати тўғрисида ўйлашга кўп вақт кетказиб юборасиз.
Ёки сиз кўпинча ишда ўзингизга ишончингиз комил бўлмаса, ўз ўзини англаш қаердан пайдо бўлиши ҳақида савол туғилади. Бундай ҳолларда, эҳтимол сиз кун бўйи «чарчаш билан шуғулланарсиз?» Бунинг умумий белгилари – безовталик, чарчоқ, иштиёқсизлик ва кўп чалғиш бўлиши мумкин. Алал-оқибат буларнинг барчаси ўзингизни ишончсиз ҳис қилишингизга имконият туғдиради.
Қўрқувни бартараф қилинг
Ҳаётингизда қандайдир муваффақият қозонганингизда, қўрқув енгилиб ўзингизга ишончни ҳис қилиш осонлашади. Ўз навбатида, қанча кўп ишонч ҳосил қилсангиз келажакда кўпроқ муваффақият қозонишингиз эҳтимолини оширади. Шу билан бирга, қўрқиб келган нарсаларингиздан хавотирланмасликка интилиш ҳам ўзингизни қадрлашингиз учун кўплаб ажойиботларни яратиши мумкин.
Ихтиёрингизда бўлган ўзгаришларни амалга оширинг
Айтайлик, бирор даврада ўзингизни қандай тутишингизни ўзингиз яхши биласиз. Бироқ, сизнинг кийимингизга кўп харажат ва куч сарфланган. Гарчи у ниҳоятда бежирим ва ажралиб турса ҳам у ўзлигингизни ифода этмайди. Ёдда тутингки, ташқи кўринишингизга эмас, балки ички ишончингизга қараб ўзингизни тутишингиз керак. Бу ерда сизнинг дунёқарашингиздан бошқа ҳеч нарса муҳим эмас. Бошқа томондан, эҳтимол сиз измингиздаги ўзингиз ёқтирмайдиган нарсани ўзгартиришингиз мумкиндир. Масалан, туғилганингиздан буён юзингиздаги қандайдир белгини ёмон кўрасиз. Агар уни бартараф қилиш имкони бўлса, албатта уни бажаринг. Ташқи кўринишдаги нуқсонлар (ҳатто одат, кўникма ва ҳаказо)ни ўзгартириш ёмон нарса дегани эмас, агар у иш сизга кўпроқ ишонч бағишласа. Ёқтирмаган нарсангизга дош беришингиз учун мукофот берилмайди. Қўрқинчли нарсаларни амалга оширишда кучли ишонч керак. Бундан ташқари, ўзгариш сиз ўйлагандан кўра осонроқ амалга оширилиши мумкин. Мисол учун, варикоз томирларини даволаш учун жарроҳлик эмас – баъзан бу муаммони оддий компрессор пайпоғи ҳал қилади.
Ўз ўзини англаш нималар беради?
Ўз ўзини англаш орқали сиз асабийлик ва ноқулайликдан халос бўласиз. Яъни, одамларга қандай муомала қилишни билиш – ажойиб фазилатдир. Шунингдек, давраларда нима қилаётганингиз ва гапларингиз бошқаларга қандай таъсир қилишини тушуна оласиз. Бу ишда ва шахсий муносабатларда беқиёс кўникмалар ҳисобланади.
Ўз ўзини англаш сизга бирор тадбирга мос равишда кийинишга ёрдам беради. Суҳбатларда жуда баланд гапираётганингиз ёки етарлича баланд гапирмаётганингизни ҳис қилдиради. Ҳеч кимни хафа қилмаслик ёки хафа қилиб қўйишдан тийилтиради.
Эсингиздан бўлсин, ўз ўзини англаш – бу сиз бошқарадиган онгли ҳолатдир.
Якуний хулоса
Ўзингизни билганингизда, сиз бошқалар билан муносабатда бўлишингизни назорат қилиш учун доимо ўзингиз билан курашасиз. Аммо ҳақиқат шундаки, сиз бошқаларнинг сизга қандай қарашларини назорат қила олмайсиз. Ўзингизга ишониш бир кечада содир бўлмайди. У босқичма босқич содир бўладиган жараён.
Баъзида муаммо бўлишидан ташвишланиш муаммонинг ўзига қараганда кўпроқ стрессли кечади. Шундай экан, келажакка ишончни кучайтирадиган кичик ўзгаришларни бугундан бошланг.
Нурилло Тўхтасинов таржимаси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter