Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими: «Кўп қаватли уйлар томини профнастил билан ёпамиз»

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими: «Кўп қаватли уйлар томини профнастил билан ёпамиз»

Фото: «Paritetkirov.ru»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев оммавий ахборот воситалари воситалари ходимлари билан учрашиб, туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳисобот берди, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Мирзо Улуғбек туманидаги уч-тўртта маҳалла ерли маҳалла ҳисобланади. Туман аҳолисининг қарийб 90 фоизи кўп қаватли уйларда истиқомат қилади. Шунинг учун ҳам асосий ишимиз коомунал соҳада бўлади.

Бу йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига 15 миллиард сўм миқдорида кредит маблағи ажратилмоқда.

Бу йил «Обод маҳалла» дастури доирасида Мирзо Улуғбек туманидаги 54 та маҳалланинг 4 таси мана шу дастурга киритилган. Уларни ободонлаштириш учун 76 миллиард сарфланади. 2022 йилгача бутун маҳаллаларимизни қамраб олиб, дастурни якунлаймиз.

Шу пайтгача кўп қаватли уйларимизнинг томи қора қоғоз билан ёпилар эди. Энди эса фақатгина профнастил билан ёпиш режалаштирилган», — деди Мирзо Улуғбек тумани ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, Шавкатбек Иргашев шу йилнинг 18 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Учтепа тумани ҳокими бўлган, 2005−2013-йилларда эса Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг