Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов: «Футбол клуби очадиган даражага етиб келмадим»

Комил Алламжонов: «Футбол клуби очадиган даражага етиб келмадим»

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов «Навбаҳор» клубидан логотипни зудлик билан алмаштиришни сўради.

Бунга у «Навбаҳор» клубининг янги логоси Масс-медиа фонди логосига ўхшаб қолганини сабаб қилиб кўрсатган.

«Навбаҳор» футбол клубига логотиплар муборак бўлсин! Бу Масс-медиа фондининг логоси. Фақат  бургут орқага қараб турибди. Ёки Стифано Риччи бош ҳомийми? Ундай деса ҳам, бизни логога ўхшаб қолибдику.

Агар буни зудлик билан алмаштирмасангиз, клуб Алламжоновга ўтиб қолди, деган гаплар ҳам чиқади эртага. Тўғри, биз футболга қизиқамиз, лекин клуб очадиган даражага етиб келмадик», деб ёзади Алламжонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг