Бўкадаги 5 та ташаббуснинг барчаси мужассамлашган янги мажмуанинг лойиҳаси эълон қилинди (фото)
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Агентлик ташаббуси билан Тошкент вилояти Бўка туманида 5 та ташаббуснинг барчаси мужассамлашган ва контейнерлардан иборат илк янги лойиҳанинг иш жараёни билан танишди.
Мажмуа кутубхона ҳамда китоб ўқиш учун сокин жойлар, кафелар, музқаймоқ дўконлари, кибер спорт ва компьютер ўйинлари учун махсус ареналар, Wi-Fi ҳудудлари, ёпиқ амфитеатр, болалар ўйингоҳи, воркаут ва бадан тарбия учун майдон, югуриш ва велосипед йўлакчалари, мини футбол майдони ҳамда бадминтон, стол тенниси ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишга мўлжалланган универсал майдон, самокат, скейтборд ва роликлар ижараси учун дўконни ўз ичига олади.
Ушбу мажмуа ҳар ойда ўртача 6 минг нафар йигит-қизни жалб қилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter