Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кўчада «милиция» кўп, лекин ҳеч ким тезликка риоя қилмайди» — яна бир элчи Ўзбекистон йўлларини танқид қилди

«Кўчада «милиция» кўп, лекин ҳеч ким тезликка риоя қилмайди» — яна бир элчи Ўзбекистон йўлларини танқид қилди

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот Тошкент кўчаларидаги ҳаракат хавфсизлиги жуда хавфли эканини айтган. Олдинроқ Франция элчиси ҳам худди шундай танқид билан чиққанди.

«Менга бу ерда машина ҳайдаш ёқмайди. Кўпроқ жамоат транспортида ёки велосипедда юришни истайман. Лондондалик пайтимда масофа узоқ бўлса-да, ишхонамга велосипедда тезроқ борардим. Қолаверса, бу соғликкаям фойда», деган элчи Alter Ego билан интервьюда.

Британия элчиси йўллардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ўз таклифларини ҳам берган.

«Асосан кўча дизайнларини ўзгартириш керак. Дунёнинг ҳеч бир давлатида икки томонлама ҳаракатнинг ўртасида қайрилиб олиш (разворот) учун жой йўқ. Қайрилиш учун серқатнов йўлнинг ўртасини банд қилиб қўймайдиган йўлларни жорий қилиш керак».

Тим Торлот ҳаракат хавфсизлиги маданияти ва ҳайдовчиларни тайёрлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

«Кўчаларда кўплаб милиция ходимлари туради, лекин ҳеч ким тезлик бўйича чекловга амал қилмайди. Одамлар жуда тез ҳайдайди ва бу уларнинг услубига айланиб қолган. Буни ҳам тўғрилаш мумкин», деган элчи.

Тим Торлотнинг айтишича, Лондонда шаҳар бош режасини ишлаб чиқишда, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда ва бошқа ижтимоий масалаларда фуқаролик жамиятларининг фаоллиги ва ҳиссаси жуда катта.

Эслатиб ўтиш керак, аввалроқ Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Брис Роквей ҳам Тошкентдаги машина ҳайдаш қўрқинчли эканини айтиб, ҳеч ким қоидаларни менсимаслигини таъкидлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг