Кийим-кечак сайёрадаги чиқиндини кўпайтирмоқда
Биз бир марта кийган кўйлагимизни қайтиб кийгимиз келмайди, бир ой тутган сумкамизни ,икки марта кийган туфлимизни бошқасига алмаштиришга ҳаракат қиламиз. Ҳар биримизнинг камида 3 тадан куйлагимиз, устки ва бош, оёқ кийимимиз бор. Урфдан қолса дархол уни ахлатга ташлаймиз, чунки ҳозир болалар ҳам ака ёки опасидан қолган кийимни кийишмайди.
http://ecology.md сайти маълумотларига асосланиб Ekologuz томонидан берилган хабарга кўра, сўнгги 15 йилда кийим ишлаб чиқариш 2 мартага кўпайди. Бу эса қуйидаги оқибатларга олиб келади:
Ҳар йили дунёда 2 млрд. дона жинси шим тикилади. Ҳар бир шимни ишлаб чиқариш учун 7000 литр сув, футболка учн эса 2500 литр сув сарфланади. Бунча сувни битта инсон 900 кун давомида истеъмол қилади.
Синтетик кийимлар кўпайиб, уларни ишлаб чиқаришга нефт ва газ сарфланади.
Кийимни бўяш учун 1,7 млн. тонна турли хил кимёвий модадалар ишлатилади. Уларнинг аксарияти инсон соғлиғи учун зарардир. Кийганда эндокрин, юрак тизимлари, нафас олиш йўлларига салбий таъсир кўрсатади, саратон, бепуштлик, диабетни келтириб чиқаради. Ювганда сувга чиқадиган заҳарли моддалар атрофни заҳарлайди. Синтетик кийимлар ювилган оқова сув 25% микроплатикни сувга чиқаради, улар эса дарё, ҳовуз ва денгизга оқизилади. Бугунда 100 хилдан ортиқ денгиз ҳайвонлари танасидан микропластик топилган.
Ҳар йили 400 млрд. м2 матодан кийим тикилганда 60 млрд. м2 қийтиқ, текстил чиқиндилар чиқади. Ҳар йили дунёда 80 млрд. дона турли хил кийимларишлаб чиқарилади. 2 ойдан сўнг уларнинг 4/1 қисми чиқиндига ташланади.
Ўртача одам бугун 60% га кўпроқ кийим сотиб олади. 15 йил илгари бу 25% ни ташкил этган.
Балки мода орқасидан қувмай зарурат учун кийим сотиб олиб, мамлакатимиз, сайёрамиз тозалигига ҳисса қўшармиз? Фақат табиий маҳсулотдан ишлаб чиқарилган матоларни ишлатармиз?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter