Словен аскарлари Норвегия қаҳратонида қийналишди
Норвегияда ўтган НАТО ўқувларида қатнашган Словения қуролли кучлари хизматчилари уст-бошлари талабга жавоб бермагани учун совуқдан азоб чекишди, деб ёзмоқда Словениянинг «Delo» нашри. Бу ҳақда словен контингентига Норвегияда бошчилик қилган полковник Урош Тринко маълум қилган.
Словения мудофаа вазири Карл Эрьявец аскарларнинг кийимида муаммо борлигига иқрор бўлди ва бу иш батафсил ўрганилишини билдирди.
«Ягона учшох-2018» («Trident Juncture») ҳарбий машқларида 232 нафар словен ҳарбий хизматчиси қатнашди. Полковник Тринконинг айтишича, уларнинг деярли барчаси устидаги кийимдан, айниқса, Норвегиянинг нам ва совуқ ҳавосидан ҳимоя қила олмаган пойабзалидан шикоят қилган.
Дала машқлари ўтказилган кунлари Фоллдалда ҳаво ҳарорати -23 дан -7 даражагача совуқ бўлган.
Словен қўмондонлиги хабарига кўра, ҳар бир ҳарбийнинг оёғидаги этик 80 евро туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter