Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Китоб ҳокими кутилмаганда ишдан олинди

Китоб ҳокими кутилмаганда ишдан олинди

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги.

Китоб тумани ҳокими сифатида ишлаб кетган Алишер Зокиров лавозимидан бўшатилди. Унга президент ўтказган йиғилишда ҳайфсан берилганди. 

Китоб тумани ҳокими лавозимига Пардаев Ўктам Бердимуродович тайинланган. Бунга қадар Ў.Пардаев Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йиллар давомида Xabar.uz Китоб туманидаги бир қанча муаммоларни ёритган ва бевосита Алишер Зокиров билан суҳбат ўтказганди. Собиқ ҳоким муаммолардан бирини 2022 йилда ҳал этишда ваъда берганди. Аммо биздаги маълумотларга кўра, бу иш ҳалигача амалга ошмай қолиб кетган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг