Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кимёгарлар Олмалиқда дарахт экишди

Кимёгарлар Олмалиқда дарахт экишди

«Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги тармоқ корхона ва ташкилотлар томонидан дарахт ва манзарали кўчатлар экилмоқда. Илк кўчат экиш тадбири жорий йилнинг 1 март куни «Ammofos-Maxam» АЖ (Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри)да ўтказилди.

«Ammofos-Maxam» АЖ томонидан лойиҳа давомида 8050 дона дарахт ва 36000 дона манзарали кўчатлар ҳамда гуллар экилади.

Тадбирда корхона тизимида фаолият юритаётган ходимлар, ёшлар, «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Бугунги кунда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибида 16 та йирик ва ўрта кимёвий корхоналар фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар томонидан жами 180 тадан ортиқ номдаги кимёвий маҳсулотлар, шу жумладан, 90 га яқин турдаги янги, маҳаллий ва хорижий истеъмолчилар томонидан талаб этилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Тармоқ корхоналарида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбааларидан намуналар олиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар автоматик кузатиш постлари билан босқичма-босқич жиҳозлаш, сув тозалаш иншоотларини ва технологик жараёнларни реконструкция хамда модернизация қилиш ишларини олиб бориш натижасида атроф-муҳитга чиқарилаётган зарарли ташланмалар, суюқ ва қаттиқ чиқиндиларни 20% камайтириш кўзда тутилган.

Дунё миқёсида кузатилаётган глобал исиш сабабларидан бири тропик ўрмонларни йўқ қилиш орқали яратилган ортиқча иссиқхона газлари ҳисобланади. Карбонат ангидрид эса (CО2) асосий иссиқхона газларидан саналанади. Дарахтлар фотосинтез жараёнида ушбу зарарли CО2ни кислород айлантиради. Маълумотларга кўра, бир йил давомида 4047 кв. м. ҳудудга экилган катта дарахтлар 42000 км масофани босиб ўтган автомобиль томонидан ҳосил бўладиган CО2 миқдорини зарарсизлантиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг