Киевда «Россотрудничество» биносига ҳужум қилинди
Киевда миллатчилик кайфиятидаги бир гуруҳ кишилар шанба куни «Россотрудничество» биносига тош ва тухум отиб ҳужум уюштирдилар. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабарларга кўра улар бир неча ўн киши бўлган. «Россотрудничество»га келишда «Сбербанк»нинг Украинадаги бўлимига ҳам ҳужум қилишган, Сагайдачний кўчасидаги «Алфа-банк» деразаларига зиён етказиб, Мустақиллик майдони томон йўналганлар.
Ушбу бинолар атрофида полициячилар навбатчилик қилишган, лекин безориларга қаршилик кўрсатмаганлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter