Наврўз байрамида барча кетма-кет 5 кун дам олмайди
Наврўз байрамида фақат 5 кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет 5 кун дам олишади. Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганларга эса кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади.
Изоҳ:
«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент қарорига асосан 22-23 март кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.
Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан:
- 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
- 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олишади.
Бунда қуйидагича бўлади:
- 19 март, шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
- 20 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
- 21 март, душанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
- 22 март, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 23 март, чоршанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter