Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кемеровода норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

Кемеровода норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

Фото: «АиФ»

Бугун, 27 март куни Россиянинг Кемерово шаҳри марказидаги Советлар майдонида «Зимняя вишня» савдо марказида содир бўлган ёнғинга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда. Иштирокчилар ёнғиннинг ҳақиқий қурбонлари қанчалиги ҳақида маълумот берилишини талаб қилишмоқда. Бу ҳақда «Aif.ru» сайти хабар берди.

Намойишчилар эрта тонгдан шаҳар маъмурияти биноси атрофида тўплана бошлаган. Советлар майдони эса полиция томонидан қуршаб олинган. Губернатор ўринбосари Владимир Чернов намойишчилар олдига чиқиб, ҳодиса юзасидан суриштирув-тергов ишлари кетаётганини халққа тушунтиришга уринган.

25 март, якшанба куни Россиянинг Кемерово шаҳридаги савдо марказида содир бўлган ёнғин оқибатида 64 киши ҳалок бўлгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг