Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келгуси йилдан электр учун тўловни ҳамма олдиндан тўлайди

Келгуси йилдан электр учун тўловни ҳамма олдиндан тўлайди

Фото: Xabar.uz

Электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахсларнинг хизмат учун тўловларни олдиндан тўлашларига оид Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан барча истеъмолчиларга (шу жумладан маиший истеъмолчиларга) етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилади.

Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса – фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда электр энергияси истеъмолчиси томонидан имзоланган технология ва авария брони далолатномалари шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Ҳукумат қарорининг мазкур бандига кўра, маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги белгилаб қўйилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг