Келаси йил сўроқ қийин бўлади — Сирдарёда қурилиш масъуллари огоҳлантирилди
Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг ижтимоий-иқисодий ривожлантириш бўйича 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил долзарб вазифалар тўғрисида мурожаат қилди. АОКА томонидан ташкил этилган сафар доирасида ОАВ вакиллари ушбу кенгашда иштирок этди.
Ҳоким ўз нутқида тендерлар сифатсиз ташкил этилганига урғу қаратган.
— Ҳудудларга борсам сектор рахбарлари ва аҳоли вакиллари қурилиш бўйича эътироз билдиради. Бир нарсани таъкидлаб ўтишни истардим, келгусида йилда «бу кўчада йўл қолиб кетибди», «сим ёғоч ўрнатилмай қолиб кетибди», деган гап бўлмайди
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурига киритилган айрим жойларда йўлга асфалт тугул шағал ҳам тўшалмаган. Қурилишлар чала қолиб кетган.
Буларнинг сабаби — бир техник назоратчи беш-олтита обектларни назорат қиляпти. Бу бевосита қурилиш сифатсизлигини келтириб чиқаради. Кадрларнинг салоҳияти етмаслиги сабабли, обектларда сифатсиз маҳсулотлар ишлатилган, — деди ҳоким.
Ғофуржон Мирзаев йиғилиш давомида қурилишга масъул ташкилотларни огоҳлантирди.
— Мен бугун сизларни Сенатор, депутат ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар олдида огоҳлантираман. Келаси йил сўроқ қийин бўлади, — деди Ғофуржон Мирзаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter