Кефирнинг кутилмаган фойдали хусусиятлари аниқланди
Кефирни мунтазам истеъмол қилиш катталарда фаол ҳаёт кечиришга ёрдам беради. Бу ҳақда парҳезшунос Елена Соломатина гапирди, деб ёзади «Кечки Москва».
Кефирда ичак микрофлораси учун зарур бўлган кўп миқдордаги бифидобактериялар ва лактобактериялар мавжуд. Соғлом микробиома нафақат ошқозон-ичак трактининг нормал ишлашини таъминлайди, балки иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди, асаб тизими ва ички органларга ёрдам беради.
Кекса одамлар учун кефир айниқса зарур, деб ҳисоблайди Соломатина. У ичаклардаги патоген флорани йўқ қилади, касалликларни камайтиради ва фаол ҳаёт тарзини узоқроқ давом эттиришга ёрдам беради.
Кефирнинг айниқса тайёрлангандан икки-уч кун истеъмол қилиш фойдали. Шундан сўнг у ўз хусусиятларини ўзгартиради ва ошқозон-ичак трактига мустаҳкамловчи таъсир кўрсатади.
Гастрит, ошқозон яраси ёки колит билан оғриган одамларга тавсия этилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter