Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кечаси деразани очиб ухлаш зарар: мутахассислар баёнот беришди

Кечаси деразани очиб ухлаш зарар: мутахассислар баёнот беришди

Майнцдаги Иоганнес Гутенберг университети олимлари тунда деразаларни очиш одамнинг уйқусини бузиши ва соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкинлигини аниқлади.

Тадқиқот Noise & Health журналида чоп этилган.

Тадқиқотчилар кўчадан келаётган тунги шовқинлар ва юрак-қон томир касалликлари ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар.

Уларнинг сўзларига кўра, дераза очиқ бўлса, одам қулоғи туш орқали кўча шовқини ва тирбандлик товушларини қабул қилади ва организм узоқ муддатда холестерин ва қон босимини оширадиган стресс гормонларини чиқариш орқали жавоб беради.

Бу инстинкт бизга узоқ аждодлардан келган, улар тунги товушларни хавф белгиси сифатида қабул қилган ва қоронғуда уларнинг танаси энг кичик шовқиндан дарҳол «жанговар тайёргарлик»ка келган.

Мутахассислар тунги шовқиннинг танага таъсирини камайтириш ва соғлиқ учун мумкин бўлган салбий таъсирларни камайтириш учун уйқу вақтида айниқса шаҳарларда деразаларни ёпиб ётишни маслаҳат беришди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг