Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳарорат 0 даражагача пасаяди» — Ўзгидромет

«Ҳарорат 0 даражагача пасаяди» — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 29-31 март кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Бугун 29 март куни республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида куннинг биринчи ярмида, Фарғона водийси вилоятларида эса кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Хоразм, Бухоро вилоятларида бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни ҳаво 14-17 даража илиққача исийди.

Кечалари ҳарорат пасаяди ва якшанба кунига ўтар кечаси ҳаво 0-5 даража илиққача бўлади.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқ томондан эсади, бугун баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, дам олиш кунлари шамол тезлиги бироздан ўртачагача бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 29-31 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 29 мартда баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтимизда 29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30-31 мартда ёғингарчилик кутилмайди.

Бугун кундузи ҳарорат 10-12 даража илиқ, шанба куни 12-14 даража илиқ, якшанба куни 14-16 даража илиқ бўлади. Кечалари ҳарорат 3-5 даража илиққача аста-секин пасаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг